Дунёда

“Само” корхонаси аёллар бандлигини оширмоқда

“Samo” корхонаси аёллар бандлигини оширмоқда

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида жойлашган “Само” МЧЖ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига туман ҳокимлиги томонидан ишсиз аёлларга иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан сўнгги ҳафта давомида 20 нафадан ортиқ ишсиз аёллар ва миграциядан қайтган 2 нафар хотин-қиз мазкур корхонада доимий иш билан таъминланди.

Ушбу ташаббус хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларнинг иқтисодий фаоллигини мустаҳкамлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди. Шу орқали аёллар ўзини мустақил ҳис қилиш имконига эга бўлиб, жамиятдаги фаолликлари ҳам ортиши таъминланади.

Батафсил ўқиш Аиша Ҳоме Техтиле Уфада савдо уйини очди