Ўзбекистон

Тадбиркор аёллар кенгашида тўқимачилик соҳасининг кўзга кўринган тадбиркор аёллари

Тадбиркор аёллар кенгашида тўқимачилик соҳасининг кўзга кўринган тадбиркор аёллари

Кенгаш аёл тадбиркорларининг муаммоларини парламентга етказиш ва уларга ҳуқуқий, молиявий ёрдам бериш мақсадида фаолият юритади.

14 мартдаги Президент Қарорига асосан, Ўзбекистонда Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди. Унинг таркибига, шунингдек, Кумуш Тола, Наримтекс, Артатех, Ифтиҳор Кийим Саноат каби етакчи корхоналар рахбарлари ҳам киритилган.

Кенгаш таркибида 27 та аъзо, шулардан 21 нафари тадбиркор аёллар. Улар томонидан:
✅ 2 639 та янги иш ўрни яратилган
✅ $7,6 млнлик экспорт амалга оширилган
✅ 402,8 млрд сўмлик товар айланмаси амалга оширилган.

2025 йил 1 июлгача "Тадбиркор аёллар" платформаси ишга туширилади, у аёл тадбиркорларга хомашё сотиб олиш, кооперацияни кенгайтириш, мутахассисларни ишга қабул қилиш ва лойиҳалардаги муаммоларни ечишга кўмаклашиш имконини беради. Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредитлар ҳам берилади.

Батафсил ўқиш "Кҳантех" ва "WBM Техтиле" Европа бозорига чиқиши бўйича турк компанияси билан шартнома имзолайди