Ўзбекистон

Сирдарёда Хитой билан енгил саноат бўйича қўшма лойиҳалар бошланмоқда

Сирдарёда Хитой билан енгил саноат бўйича қўшма лойиҳалар бошланмоқда

“Дунё” ААнинг маълум қилишича, Сирдарё вилояти ва Хитой ўртасида енгил саноат йўналишида янги қўшма лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилмоқда. Онлайн учрашув чоғида Сирдарё вилояти тадбиркорлари Хитойнинг Гуандун провинцияси бизнес вакилларига ҳудуднинг инвестиция имкониятлари, тўқимачилик кластери, пахта ип-калава ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятини таништирди.

Хитой томони Ўзбекистон матолари ва ип-калавасига катта қизиқиш билдириб, узоқ муддатли барқарор ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.

Учрашув якунунда томонлар амалий ҳамкорликни кучайтириш, бизнес-миссиялар ташкил этиш ва аниқ тижорат таклифлари алмашиш бўйича келишувга эришдилар.

Батафсил ўқиш Қозоғистонда 200 млрд тенге қийматидаги пахта-тўқимачилик кластери барпо этилмоқда