Султон Тех Гроуп кластери янги тикув-трикотаж фабрикасини қурмоқда

Янги тикув-трикотаж фабрикаси Қашқадарё вилояти Миришкор туманида жойлашган бўлиб, ушбу лойиҳага $7 миллион инвестиция киритилмоқда .
Султон Тех Гроуп томонидан амалга оширилаётган лойиҳада қурилиш ишлари бошланди, ҳудуд чегаралари белгиланди ва дастлабки қувурлар ўрнатилди.
Фабрика ишга тушгач, 500 та янги иш ўрни яратилади, бу эса маҳаллий иқтисодий ва аҳоли учун янги имкониятлар яратишига олиб келади.
