Ўзбекистон

Сурхондарёда қиймати $80 млнлик янги лойиҳа

Сурхондарёда қиймати $80 млнлик янги лойиҳа

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида Хитойнинг “Жиангсу World Мачинерй Co. Лтд” компанияси ташкил этган “ГФ World Термез” кластери қиймати $80 млн бўлган, 5 минг гектар майдонда пахта етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳасини бошлади.

2026-йилда ишга тушиши режалаштирилган лойиҳа 800 янги иш ўрнини яратади, йилга 10 миллиард сўмлик бюджет тушуми ва 10 миллион долларлик экспорт ҳажмини таъминлайди. Шу билан бирга, сув тежовчи технологиялар учун зарур ускуналар ва қувурларни ишлаб чиқарадиган корхона ҳам ташкил этилади.

Ушбу лойиҳа минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ва маҳаллий аҳолига янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Маҳсулот сифати учун жавобгарлик бўйича янги тартиб жорий қилинди