Дунёда

Таблоидъдан ноодатий мода: «Ишдан бўшаш аразаси» туширилган футболка

Tabloid’дан ноодатий мода: «Ишдан бўшаш аразаси» туширилган футболка

Энди истагингизни сўз билан айтишингиз шарт эмас. Шунчаки футболкани кийсангиз бўлди.

Бундай кийимлар айниқса ёшлари орасида машҳурлик касб этмоқда: одамлар ҳис-туйғуларини енгил, аммо таъсирли тарзда ифодалашга интилишмоқда.

Санкт-Петербурглик Таблоид мода бренди «Ишдан бўшаш» номли футболка чиқарди. Дизайни ўз хоҳиши билан ишдан кетиш ҳақидаги ариза кўринишида яратилган. Футболканинг олд қисмида ариза матни, сана ва раҳбар имзосини қўйиш учун жой тасвирланган.

Футболка тўғри шаклда, 100% пахтадан тикилган бўлиб, нархи 5 500 рубл. Албатта, оддий ариза бланкасини ишхонада бепул олиш мумкин, бироқ бу каби кийим орқали кайфиятингизни ҳазил аралаш ҳолда, ўзгача услубда ифода этишингиз мумкин.

Батафсил ўқиш Қозоғистондан тери ва жун экспорти божларсиз амалга оширилади