Тему ва Шеин: АҚШга қарамлик ва Европа̀даги истиқболлар

Статистика маълумотларига кўра, 2024 йилда Тему энг катта савдони АҚШ бозорида амалга оширган. АҚШ Темуънинг глобал савдо ҳажми (ГМВ)нинг тахминан 32,6% қисмини ташкил қилган. Германия, Япония, Буюк Британия ва Франциянинг улуши эса ҳар бири 7% дан кам бўлган.
Бироқ, АҚШда $800 гача бўлган божхона имтиёзи бекор қилиниши шуни англатадики, эндиликда Хитойдан юборилган товарлар божхона тўловларига тортилади (баъзида 145% гача). Тему ва Шеин бу ортиқча харажатларни қоплаш учун нархларни оширди ва АҚШдаги реклама харажатларини кескин қисқартирди (Тему — 31%, Шеин — 19%).
АҚШдаги бу муаммолардан сўнг, Тему ва Шеин Европа Иттифоқида фаол реклама стратегиясини бошлади. Тему 2023-йилдан бери Европада ривожланмоқда — махаллий сотувчилар учун платформа очди, Германия, Франция, Испания ва бошқа давлатларда омборлар ташкил этди, ва Европа Иттифоқидан келадиган буюртмаларнинг қарийб 80% ини шу махаллий марказлар орқали жўнатишни режалаштирмоқда.
Бироқ, Европа бозори мураккаб — бу ерда кучли рақобат (Зара, Ҳ&М ва бошқалар) мавжуд ва қатъий стандартлар қўлланилади. Аксарият хитойлик етказиб берувчиларнинг маҳсулотлари Европа талабларига мос келмайди.
Божлар босими остида Тему ва Шеин ижтимоий тармоқларда агрессив реклама қилишдан воз кечмоқда. 2024-йил апрель ойида Тему АҚШдаги реклама бюджетини 31%, Шеин эса 19% га камайтирди.
Компаниялар янги услубларни изламоқда: Ecommerce News’нинг хабар беришича, Тему “ретаил медиа” форматида реклама усулини синовдан ўтказмоқда — бу усулда платформа ўзининг реклама жойларини бевосита сотувчиларга таклиф қилади. Бу модель электрон тижоратда аллақачон кенг тарқалган, бироқ Тему ҳозирча уни фақат АҚШда синовдан ўтказмоқда. Яқин орада бу модель Европада ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда.
