Дунёда

Техтиле-ГПТ — тўқимачиликда технологик янгилик

Textile-GPT — тўқимачиликда технологик янгилик

Сунъий интеллект энди нафақат матн ёзади, балки кийим тикишни ҳам ўрганмоқда! Гонконгдаги ҲКУСТ университети, Crystal Гроуп ва ҲКРИТА илмий маркази бирлашиб, Техтиле-ГПТ лойиҳасини яратди — бу янги АИ модели мато, тикувчилик ва мода ҳақида инсонлардан кўпроқ билади.

 Техтиле-ГПТ нималарга қодир?

* Ўзига хос дизайн ва ақлли кийимлар яратади;
* Ишлаб чиқаришни автоматлаштириб, ускуналарга ортиқча юк тушмайди;
* Сифат назоратини тез ва аниқ амалга оширади;
* Етказиб бериш занжирини оптималлаштиради — буюртмангиз тезроқ етиб келади!

Режалар:

* Техтиле АИ Инноватион Ҳуб — АИ ва тўқимачилик соҳасида янги мутахассислар тайёрланади;
* Ақлли кийимлар — кайфият ва услубингизни аниқлайди;
* Экологик тоза ишлаб чиқариш;
* Виртуал кийиб кўриш ва АИ стилист ёрдамида буюртма асосида кийимлар тикиш.

Техтиле-ГПТ — бу мода, технология ва экологиянинг уйғунлашуви. Энди тикув машинаси баъзи фэшн-блогелардан ҳам замонавийроқ фикрлайди!

Батафсил ўқиш Иордания Қироли Ўзбекистонда саноат кўргазмаси билан танишди