Ўзбекистон

“Техтиле Гроуп анд Голд” раҳбари “Келажак бунёдкори” медали соҳиби бўлди

“Textile Group and Gold” раҳбари “Келажак бунёдкори” медали соҳиби бўлди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги “Техтиле Гроуп анд Голд” хусусий корхонаси раҳбари, 27 ёшли ёш тадбиркор Саидахмадхон Махмудов “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди. У беш та хорижий тилни мукаммал билади ва ўз олдига улкан мақсадлар қўйган, Фарғонадан чиққан истеъдодли ёшлардан биридир.

30-июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан пойтахтдаги халқаро Конгресс марказида бўлиб ўтган тантанали тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, фаол ва ташаббускор ёш авлод вакиллари қаторидан Саидахмадхон Махмудов ҳам муносиб эътирофга сазовор бўлди.

Раҳбарлигидаги “Техтиле Гроуп анд Голд” замонавий трикотаж фабрикаси ҳар куни 2 тоннандан ортиқ пахта матосини қайта ишлаб, юқори сифатли кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Фабрикада 200 дан ортиқ малакали ходим меҳнат қилиб, маҳсулотлар асосан Россия ва Канада бозорларига экспорт қилинмоқда. Айниқса, Канадага ҳарбийлар учун футболкалар ва ички бельё маҳсулотлари етказиб берилади. Сўнгги икки йил ичида корхона 2 миллион доллардан ортиқ маҳсулот экспортини амалга оширди.

“Техтиле Гроуп анд Голд” компанияси тўлиқ ишлаб чиқариш цикли, инновацион технологиялар ва шахсий лейбл ҳамда логотип босиш хизматлари орқали мижозларга юқори сифатли маҳсулотларни тақдим этади.

Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов Саидахмадхон Махмудовни ушбу юксак мукофот билан табриклаб, унинг келгусидаги фаолиятида янада катта ютуқлар тилади.

Батафсил ўқиш Озарбайжон ва Тожикистон: Тўқимачилик саноатида янги ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда