Тўқимачилик корхоналари ва маркетплейс сотувчилари солиқдан озод қилиниши мумкин

Қирғизистонда бизнес ва савдони қўллаб-қувватлаш мақсадида янги солиқ имтиёзлари таклиф қилинмоқда.
Қирғизистон парламентида кўриб чиқилаётган таклифга кўра, тикувчилик ва тўқимачилик корхоналари, шунингдек, ЕОИИ давлатларининг маркетплейсларида савдо қилувчи сотувчилар 2026 йил 1 августдан 31 декабргача ягона солиқ тўлашдан озод қилиниши мумкин.
Шунингдек, улар ягона солиқ бўйича ҳисобот топширишдан ҳам озод қилиниши мумкин. Маркетплейсда савдо қилувчи тадбиркорлар ўз фаолиятини СТИР (ИНН) орқали тасдиқлайди.
Бундан ташқари, айрим тадбиркорлар Ягона солиқ декларациясини топширишдан озод қилиниши мумкин. Бу 0%, 0,1% ва 0,5% ставкаларда солиқ тўловчилар, патент асосида ишловчилар, фермер хўжаликлари ва бошқа айрим тадбиркорларга тегишли.
Ушбу чоралар тадбиркорлар учун солиқ юкини камайтириш ва бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
