Ўзбекистон

Тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарорлар

Тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарорлар

Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича 12-январь куни фармон имзолади.

- Унга кўра, тўқимачилик корхоналари хомашё гарови эвазига 2 миллион долларгача кредит олиши мумкин. Корхоналар молиявий ҳолатига қараб 3 гуруҳга (яхши, ўртача ва муаммоли) бўлинади ва ҳар бирига алоҳида ёрдам кўрсатилади.

- Қарзи бор корхоналарга аввал олинган кредитларни 7 йилгача узайтириш имконияти берилади. Шунингдек, 2026–2027-йилларда пахта хариди учун олинган кредитларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади.

- Корхоналар ўрнатган 5 МВтгача бўлган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш ҳуқуқига эга бўлади.

- Пахта қабул қилиш пунктлари 2028-йилгача мол-мулк ва ер солиғини 50% кам тўлайди. Банклар томонидан сотилаётган тўқимачилик корхоналари мулки эса 2029-йилгача ҚҚСдан озод қилинади.

- Корхонани сотиб олган инвесторлар, агар ишлаб чиқариш 6 ой ичида ишга туширилса, биринчи йил мол-мулк солиғини 50% арзон тўлайди. Шунингдек, чарм ва чармни қайта ишлаш корхоналари учун солиқ имтиёзлари ҳам узайтирилади.

Бу чоралар тўқимачилик ва чарм саноатини ривожлантириш, иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда экспорт ҳажмини оширишга қаратилган.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон тўқимачилиги Ҳеимтехтил 2026 халқаро кўргазмасида