ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон тўқимачилиги Ҳеимтехтил 2026 халқаро кўргазмасида

Ўзбекистон тўқимачилиги Heimtextil 2026 халқаро кўргазмасида

Дунёнинг энг нуфузли тўқимачилик кўргазмаларидан бири — Ҳеимтехтил 2026 13–16 январь кунлари Франкфурт-Майн шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Тадбирга бутун дунёдан 60 мингдан ортиқ киши ташриф буюради.

Ўзбекистондан “Маде ин Узбекистан” бренди остида 14 та маҳаллий тўқимачилик корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда. Кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги халқаро ҳамкорлик ўрнатиш, экспортни ошириш ва брендни жаҳон бозорида мустаҳкамлаш имконини беради.

Хорижлик ишбилармонлар ўзбек трикотажининг сифати ва нархини юқори баҳолади ва узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Бу кўргазма Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг жаҳон майдонидаги салоҳиятини намойиш этиш ва миллий брендни янада мустаҳкамлаш учун муҳим имконият бўлмоқда.

Батафсил ўқиш Ёш ҳунармандлар яратган Наманган кашталари дунё бозорларида