Тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқарувчиси Риетер компанияси 230 йиллик юбилейини нишонлади

Компания 1795-йилда ташкил этилган бўлиб, экзотик зираворлар ва пахта савдоси билан шуғулланувчи савдо компаниясидан дунё миқёсида машҳур калава ип йигирув ускуналари ишлаб чиқарувчисига айланган. У тўлиқ жараённи пахтани тозалашдан тортиб, уни калава ипга айлантиришгача қамраб олган.
Ҳар қандай мамлакатдаги ҳар қандай калава ип йигирув корхонасида сиз албатта Риетер ускуналарини кўрасиз. Ўзбекистоннинг пахта-тўқимачилик кластерлари ҳам будан мустасно эмас, бу ерда ушбу компания ускуналари деярли 60% ни ташкил этади.
19-асрда саноат ишлаб чиқарувчиси бўлиб, Риетер, шунингдек, материалларни синовдан ўтказиш учун замонавий лаборатория яратган. Аммо технология жиҳатидан компания ҳозирги кунда ҳам ривожланишда давом этмоқда ва шу билан бирга 2027 йилга бориб калава ип йигирув фабрикаларининг қийматини яратиш жараёнини тўлиқ автоматлаштиришни режалаштирмоқда.
Кўп асрлик тажриба, кучли инновацион салоҳият ва барқарор ечимлар туфайли Риетер жаҳон бозорида тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқарувчиси сифатида етакчилигини сақлаб қолмоқда.
