Туркманистон Марзоли билан биргаликда тўқимачилик технологияларини ривожлантирмоқда

Туркманистон ўзининг тўқимачилик саноатини мустаҳкамлаш мақсадида Италиянинг етакчи текстиль машинасозлик компанияси – Марзоли билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Ўтган шанба куни Марзоли компаниясининг бош офисида (Палаццоло-суль-Ольо шаҳри) муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда Туркманистон тўқимачилик саноати вазири Нурмухаммет Оразгелдиев бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Учрашув давомида икки томонлама стратегик музокаралар олиб борилди. Асосий эътибор — Туркманистон тўқимачилик саноатини технологик янгилаш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилди.
Марзоли вакиллари меҳмонларга калава ип ишлаб чиқариш технологиялари бўйича замонавий ечимларни намойиш қилди. Улар рақамли бошқарув тизимларидан бошлаб, то ёпиқ циклнинг экологик ечимлари (circular economy) ҳамда автоматлаштириш, барқарорлик ва юқори энергия самарадорлигини таъминловчи сунъий интеллект платформаларни ўз ичига олди.
Ушбу ташриф халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадамлардан бири бўлди. Айниқса, тўқимачилик соҳаси глобал ўзгаришлар даврига кирган бир пайтда — барқарор, рақамли ишлаб чиқариш форматларига ўтиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
