Ўзбекистон

Ўзбекистон экспорт товарларининг божхона қийматини аниқлаш тартибини янгилади

Ўзбекистон экспорт товарларининг божхона қийматини аниқлаш тартибини янгилади

Lex.uz портали маълумотига кўра, Вазирлар Маҳкамаси экспорт қилинадиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибига оид янги низомни тасдиқлади. Бу қарор божхона ҳисоб-китобларини шаффоф, адолатли ва тизимли қилиш, шунингдек, субъектив ёндашувларни чеклаш мақсадида қабул қилинди.

❓ Божхона қиймати нима учун муҳим?

Божхона қиймати — экспорт қилинаётган товарлар учун экспорт божлари ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда асос бўлади. Энди ушбу қийматни аниқлашда сохта ёки тасдиқланмаган маълумотлардан фойдаланишга мутлақо йўл қўйилмайди.

🔍 Божхона қийматини аниқлаш усуллари:
Асосий усул (1-усул):

Экспорт битимида кўрсатилган реал нарх асосида белгиланади.

Агар асосий усулни қўллаб бўлмаса, қуйидаги усуллар босқичма-босқич ишлатилади:

2-усул: идентик (бир хил) товарлар бўйича битим қиймати

3-усул: ўхшаш (аналогик) товарлар битими

5-усул: ишлаб чиқариш ва экспорт харажатлари асосида ҳисоблаш

6-усул: захира усул — расмий манбалар ва бозор маълумотлари асосида

Захира усул (6-усул) қандай ишлайди?

Экспортёр зарур ҳужжатларни тақдим этолмаса, божхона органлари захира усулдан фойдаланади. Бу ҳолда қуйидаги манбалар ҳисобга олинади:

-Электрон юк декларациялари маълумотлар базаси
-Ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг расмий прайс-листлари
-Биржа котировкалари
-Жаҳон ва ички бозордаги амалдаги нархлар

Янги тартибнинг асосий мақсадлари:

✔️ Божхона қийматини ҳисоблашда аниқлик ва холисликни таъминлаш
✔️ Тизимли, шаффоф ва стандарт ёндашувни жорий этиш
✔️ Субъектив қарорлар ва коррупцион хавфларни камайтириш

Батафсил ўқиш Ўзбекистон чарм саноати қайси дунё брендлари билан ҳамкорлик қилмоқда?