Униқлўдан “Дисней ин Блуэ” коллекцияси тайёрланмоқда

25-апрель куни Япониянинг Униқло бренди Дисней ва БУАИСОУ билан коллаборацияда яратилган махсус “Дисней ин Блуэ” коллекциясини тақдим этади.
Ушбу лойиҳа оммавий маданиятнинг бир қисми бўлмасликни мақсад қилган инди-маданиятни намоён этади. Коллекция учун айнан шу маданият рамзига айланган табиий индиго (кўксимтир) ранги танланган. Дисней қаҳрамонлари эса замонавий талқинда қайта кўрсатилган.
Коллекция 25-апрелдан бошлаб Японияда сотувга чиқарилади. Унга футболкалар, пололар ва шортилар киради. Минималистик дизайнга эга бу кийимлар турли ёшдаги инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, кундалик ҳаётда қулайлик, нафислик ва амалийликни таъминлайди.
Униқло – 1949-йилда асос солинган, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритувчи йирик кийим-кечак бренди. Бренд ўзининг инновацион технологиялари (HeatTech, АИРисм, Ултра Лигҳт Down) ҳамда дунё дизайнерлари ва брендлари билан ҳамкорлиги билан машҳур.
