Дунёда

Versace брендида раҳбарият ўзгаради: Донателла Версаче ўз лавозимини тарк этади

Versace брендида раҳбарият ўзгаради: Донателла Версаче ўз лавозимини тарк этади
Донателла Версаче Versace брендининг ижодий директор лавозимини тарк этиб, энди бренднинг амбассадори сифатида фаолият юритади.
«Янги авлод дизайнерларини қўллаб-қувватлаш доимо муҳим бўлиб келган. 30 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган Versace дизайнерлари ва ходимларидан миннатдорман. Джанни ишини давом эттириш катта шараф эди, у ҳақиқий даҳо эди, лекин умид қиламанки, унинг руҳи ва қатъиятлилигини ўзида сақлаб қолдим», — деди Донателла.
Энди бренд бошқарувини дизайнер Дарио Витале олиб боради. Аввал у Миу Миу брендининг дизайн-директори лавозимида ишлаган.
Батафсил ўқиш "Нил Гранит" Туркиянинг "Монтекс Текстил San.Ltd.Sti" компанияси билан ҳамкорлик қилади