Виса Фашион Week Ташкент СС26

Мода, ижод ва инновацияни бирлаштирувчи халқаро майдон — Виса Фашион Week Ташкент СС26 2025-йил 8–9 ноябрь кунлари Тошкентдаги Intercontinental меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Бу йилги мавсум “Вертиго” номи остида ҳис-туйғулар, шакллар ва ғоялар уйғунлигини ифодалайди. Подиумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон ва Арманистондан 12 нафар дизайнер ўз коллекцияларини тақдим этади.
Намойиш этиладиган коллекциялар классика ва замонавийлик уйғунлигида, экологик ҳамда эстетик ёндашув асосида яратилган.
Виса Фашион Week Ташкент — бу нафақат мода оламининг йирик воқеаси, балки ижод, эстетик тафаккур ва барқарор келажак сари илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
