Тожикистон

Wildberries Тожикистоннинг тоғли ҳудудида яна бир буюртма пунктини очди

Wildberries Тожикистоннинг тоғли ҳудудида яна бир буюртма пунктини очди

Wildberries Тожикистоннинг Хорог шаҳрида Помир минтақасидаги биринчи ва энг баланд ҳудудда жойлашган буюртма пунктини очди. Бу пункт Хорог ва унинг атрофидаги 7 туман, 4 шаҳарча ҳамда 42 қишлоқдан 150 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Улар эндиликда Wildberries орқали миллионлаб маҳсулотларни бепул етказиб бериш хизмати билан (7–8 кунда) буюртма қилиш имкониятига эга бўлди.

Wildberries 2025-йил апрелида Тожикистон бозорига кириб келган бўлиб, яқин орада республика бўйлаб 40 тагача буюртма пунктларини очишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда компания МДҲ ва бошқа мамлакатларнинг 10 та бозорида фаолият юритади.

Батафсил ўқиш Афғон қўл меҳнати гиламлари яна жаҳон саҳнасига қайтмоқда!