Wildberriesда 605 миллион долларлик ўзбек маҳсулотлари сотилди

Россия биринчи вице-премьери Денис Мантуровнинг айтишича, 2024-йилда Wildberries платформада 605 миллион долларлик ўзбек маҳсулотлари сотилган. Бу эса Wildberries’ни ўзбек товарлари учун энг йирик савдо каналига айлантирган.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда махаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар эшиги очилмоқда.
Россиянинг Wildberries компанияси мамлакатимизда 100 минг квадрат метрли йирик логистик марказ қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг қиймати 11 миллиард рублдан ошади, қурилиш натижасида эса 7,5 мингга яқин янги иш ўрни яратилади. Марказ келаси йил охирига босқичма-босқич ишга туширилиши кутилмоқда.
Лойиҳа ишга тушгач, Ўзбекистоннинг савдо имкониятлари янада кенгаяди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорлар очилади.
