Wildberries’да ўзбек махсулотлари “Маде ин Узбекистан” бренди остида

Ўзбекистон ишлаб чиқаривчилари маҳсулоти оммалашгани туфайли Wildberries маркетплейсида алоҳида бўлим очилди, Spot.uz хабари бермоқда.
“Маде ин Узбекистан” бўлимида 1000 га яқин маҳсулот жойлаштирилган бўлиб, улар алоҳида белги билан ажратилган. Харидорлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни осон топа олиши учун бу жуда қулайдир.
Маҳсулотингизни ушбу бўлимга қўшиш учун ишлаб чиқарувчи ёки бренд Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) орқали рўйхатдан ўтиши ва керакли ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Бу борада миллий брендларимиз учун катта имкониятлар яратилмоқда.
Махсус бўлимда жойлашиш орқали брендингизни кўпроқ мижозлар танийди ва рекламага хожат қолмайди.
Шунингдек, бу сотиш бозорларини кенгайтириш. Маҳсулотларингизни Россия, Беларусь, Қозоғистон каби давлатлардаги харидорларга таклиф қилишингиз мумкин.
Маълумки, 2024 йилда ўзбек маҳсулотлари савдоси Wildberries’да 61,3% га кўпайган.
Аввал Wildberries онлайн дўконлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади ҳақида хабар берганмиз.
