Wildberriesнинг етказиб бериш хизматлари энди тезроқ амалга оширилади

Тошкентда етказиб беришни тезлаштиришга қаратилган Wildberries компаниясининг янги саралаш маркази очилди.
Wildberries компаниясининг янги саралаш маркази буюртмаларни қабул қилишни бошлаб бўлган. Тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, марказ кунига 100 000 буюртмани қайта ишлай олади. Ушбу объект компаниянинг келажакка қилган инвестицияси бўлиб, мижозлар учун етказиб бериш жараёнини тезлаштириш ва яхшилашни мақсад қилган.
Тошкентдаги янги марказ буюртмаларни 12 соат ичида етказиб беришни таъминлашини кутишмоқда. Янги саралаш маркази Тошкент вилоятининг Кибрай туманида жойлашган эски марказнинг ўрнини эгаллади. Тошкентдаги логистика объектининг мавжудлиги компанияга етказиб беришни тезлаштириш ва логистика занжирини яхшилаш имконини беради.
