«Яндекс Фабрика» болалар кийимларини ишлаб чиқара бошлади

«Яндекс Фабрика» ЖУНИОН бренди остида 18 ойдан 7 ёшгача бўлган болалар учун кийим коллекциясини ишга туширди.
Коллекция ўртача нархларда (699 рубльдан 4 999 рубльгача) футболкалар, шимлар, курткалар ва бошқа кийимларни ўз ичига олади. Кийимлар болалар учун қулай бўлиши учун махсус материаллар ва кесимларда тайёрланган.
Болалар сегменти тез ўсиб бормоқда, 2024 йилда бу категориядаги сотувлар икки баравар ошди. Келажакда «Яндекс Фабрика» мактаб формаси ва 3-18 ойгача болалар учун янги коллекцияларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
2021 йилда «Яндекс Маркет» таркибида ташкил топган «Яндекс Фабрика» 2023 йилдан мустақил бизнес йўналишига айланган. У Мутед -эркаклар ва аёллар кийимлари, Прагма -уй жиҳозлари, Жунион- болалар маҳсулотлари, Луннен- компьютер техникаси, Коммо- электроника аксессуарлари ва Тувио- уй техникаси каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
