Дунёда

Янги ихтиро: ҳароратни ўзи бошқарадиган кийим

Янги ихтиро: ҳароратни ўзи бошқарадиган кийим

Россиянинг Омск шаҳридаги Омск давлат техника университети талабаси Даниил Силантьев компрессион кийимни янада қулай қилиш йўлини топди.

Одатда бундай кийимлар қичишиш, қизиб кетиш ва безовталикка сабаб бўлади. Янги ишланма эса бу муаммони ҳал қилади.

Талаба мато таркибига махсус микрокапсулалар қўшган. Улар ҳароратни автоматик тарзда назорат қилади: иссиқда ортиқча иссиқликни ютади, совуқда эса уни қайта чиқаради. Шу орқали терида доимий қулай муҳит сақланади.

Лойиҳа танловда ғолиб бўлиб, 1 млн рубль ютган. Ҳозирда ишланма амалиётга жорий этиш босқичида.

Бу каби инновациялар келажакда тиббий ва спорт кийимларини янада қулай ва самарали қилишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Бухорода тикйвчилик ва мебельсозликда янги лойиҳалари ишга тушди