Ўзбекистон

Ёш ҳунармандлар яратган Наманган кашталари дунё бозорларида

Ёш ҳунармандлар яратган Наманган кашталари дунё бозорларида

Аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган ҳар бир нақшда тарих, меҳр ва миллий ифтихор мужассам. Миллий ҳунармандчиликни асраш ва уни ёш авлодга етказиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.

Наманган шаҳридаги 11-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Розия Аҳмаджонова ва 14-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Маҳфуза Хамидхўжаева 6 йилдан бери уста Ҳакимжон Тожибоевдан миллий каштачилик сир-асрорларини ўрганиб келмоқда. Кашта тайёрлаш жараёни газлама танлаш, нақш чизиш, ипларни ранглаш ва кашта тикиш каби 20 дан ортиқ босқичдан иборат бўлиб, 3–5 ойдан 1–2 йилгача давом этади.

Қувонарлиси, бу кашталар нафақат юртимизда, балки АҚШ, Германия ва Туркия каби давлатларда ҳам харидоргир бўлиб, нархи 300 минг сўмдан 70 миллион сўмгача баҳоланмоқда.
Бу эса миллий ҳунармандлигимиз қадр-қимматини сақлаб, дунё саҳнасида муносиб ўрин эгаллаётганидан далолат беради.

Батафсил ўқиш Навоийда пахта етиштиришда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик