Ўзбекистон

Навоийда пахта етиштиришда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик

Навоийда пахта етиштиришда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигида Навоийда янги имкониятлар очилмоқда. Навоий вилоятининг Кармана туманидаги “Кармана World Агротеч” корхонаси ҳамда хитойлик инвесторлар иштирокида пахтачилик соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Шу муносабат билан тумандаги “Алишер Навоий” ҳудудида 900 гектар янги ер майдони қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилади ва унда пахта етиштириш режалаштирилмоқда.

Ҳамкорлар учрашиб, 2026 йилги экиш мавсумига тайёргарлик, ерларни яхшилаш, суғориш тизимини такомиллаштириш ва агротехника ишларини ўз вақтида бажариш бўйича вазифаларни белгилашди. Замонавий технологиялардан фойдаланиб, юқори ҳосилдорликка эришиш асосий мақсад қилиб қўйилди.

Бу эса Кармана тумани пахтачиликда яги имкониятлар ва барқарор ривожланишга эришишига хизмат қилади, қишлоқ хўжалигини замонавий босқичга олиб читай.

Батафсил ўқиш Андижонда енгил саноат корхоналарида дуал таълим тизими кенг жорий этилмоқда