2025-йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти

Миллий Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 37 миллиард АҚШ долларидан ошиб, 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 % га ўсди. Бу мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини ва ташқи бозорлар билан алоқаларнинг кучайишини кўрсатади.
Шу билан бирга, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,268,9 миллион долларни ташкил этди, бироқ бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 17 % га камайди. Тўқимачилик экспортидаги улуш 7,5 % ни ташкил этади.
Экспорт таркибида тайёр тўқимачилик буюмлари 47,8 % , калава ип 32,2 % ни ташкил қилади.
Умуман олганда, Ўзбекистон ташқи савдоси ўсаётган бўлса-да, тўқимачилик маҳсулотлари экспортдаги пасайиш саноатни ривожлантириш учун қўшимча чора-тадбирларни талаб қилади. Келажакда соҳани модернизация қилиш ва янги бозорларни ўрганиш экспортни оширишга ёрдам беради.
