2026 йил бошида энг тез харид қилинган модель!

2026 йил бошида Нике Теч Fleece спорт кийими кутилмаганда жуда машҳур бўлиб кетди. Венесуэла президенти Николас Мадуро шу кийимда тушган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Сурат Доналд Трамп томонидан Трутҳ Social платформасида эълон қилингач, ушбу моделга қизиқиш кескин ошди.
4–5 январь кунлари интернетда “Нике Теч” ва “кулранг Нике Теч” сўзлари жуда кўп қидирилди. Натижада Никеънинг расмий сайтида айрим ўлчамлар қисқа вақт ичида сотилиб кетди. Хусусан, Мадуро кийган 3ХЛ ўлчам бир соат ичида тугади.
Нике Теч Fleece спорт костюмининг тўлиқ нархи 270 доллар бўлиб, бу ҳолат кутилмаган сиёсий воқеа орқали модел учун кучли реклама бўлиб чиқди.
