Ўзбекистон

Афғонистон делегацияси Наманганда кластерлар фаолияти билан танишди

Афғонистон делегацияси Наманганда кластерлар фаолияти билан танишди

Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация Наманган вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар “Арт Софт Ҳолдинг” ҳамда Тўрақўрғон туманидаги “Ифтихор кийим саноати” корхоналарида бўлиб, пахтани етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган замонавий жараёнларни кўздан кечирдилар. “Ифтихор кийим саноати” кластери йилига 20 минг тонна пахтани қайта ишлаб, 50 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқаради ҳамда уни қатор хорижий давлатларга экспорт қилади.

Ташриф якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр ва таклифлар алмашдилар. Мазкур мулоқот келгусида янги қўшма лойиҳаларга замин яратиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Хитойда рақамли тўқимачилик тажрибасини ўрганмоқда