Андижон ва Хитой ҳамкорлигида гилам ишлаб чиқариш фабрикаси қурилмоқда

Андижон вилоятида янги саноат имкониятлари очилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов яқинда Хитой инвестори билан учрашиб, минтақада гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини муҳокама қилди. Ҳоким таъкидлашича, Андижонда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун барча зарур шароитлар мавжуд.
Хитой томони замонавий технологияларни жорий этиб, юқори сифатли гиламлар фабрикаси қуришга тайёр эканлигини билдирди. Лойиҳа янги иш ўринлари яратади, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини оширади ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиради. Бу эса минтақанинг иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшади.
