Андижондаги “БОҚИЙ РАВОН” тўқимачилик корхонаси кенгаймоқда

Андижон вилоятида енгил саноат изчил ривожланиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Жалақудуқ туманида амалга оширилаётган тўқимачилик лойиҳаси ҳудуд иқтисодиётини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жалақудуқдаги БОҚИЙ РАВОН корхонаси фаолиятини кенгайтирмоқда. Айни пайтда корхонада 150 та иш ўрни мавжуд бўлиб, янги бино ишга туширилгандан сўнг яна 300 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Туман ҳокими Ҳ. Латипов қурилиш жараёни билан танишиб, лойиҳани сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.
Мазкур лойиҳа янги иш ўринлари яратиш, оилалар фаровонлигини ошириш ва туманда иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
