Арт Софт Ҳолдинг Польшада савдо уйини очди

Ўзбекистон тўқимачилик саноати халқаро бозорларда ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.
Польшада Ўзбекистоннинг навбатдаги олтинчи тўқимачилик савдо уйи очилди. Наманган вилоятининг йирик тўқимачилик компанияларидан бири — “Арт Софт Ҳолдинг” Варшава шаҳрида ўз савдо уйини ишга туширди. Бу ерда Польша ва Европа бозорларига мўлжалланган тайёр трикотаж маҳсулотлари, шунингдек, уй шароитида тўқилган кийим-кечак намуналари тақдим этилган.
Ҳозирда Польшада Ўзбекистонга тегишли жами олти тўқимачилик савдо уйи фаолият юритади — учтаси Варшавада, учтаси эса Лодзь шаҳрида.
Ушбу савдо уйининг ишга туширилиши Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорига чиқишида яна бир муҳим қадам бўлиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.
