Ўзбекистон

Автокреслолар учун чехоллар ишлаб чиқаришга 1,3 миллиард сўм инвестиция киритилди

Автокреслолар учун чехоллар ишлаб чиқаришга 1,3 миллиард сўм инвестиция киритилди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган хусусий корхонада автокреслолар учун чехоллар, шунингдек, адёллар ва ёстиқлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳозирда фабрикада 100 га яқин аёл меҳнат қилмоқда. Барчаси кичик лойиҳадан бошланган: 2021 йилда тадбиркор К.Казаков ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида 10 нафар тикувчидан иборат оилавий корхона ташкил этган эди.

Йиллар ўтиши билан корхона қуввати ошди — дастлаб ойига 1,5–2 минг дона махсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 4–5 минг донага етган. 2025 йил охирига бориб махсулотларни Тожикистонга экспорт қилиш режалаштирилган.

Батафсил ўқиш Тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқарувчиси Риетер компанияси 230 йиллик юбилейини нишонлади