Ўзбекистон

Бухоро пиллакорлари республикада биринчи бўлиб режани бажаришди

Бухоро пиллакорлари республикада биринчи бўлиб режани бажаришди

Баҳордаги серёғин об-ҳаво ва турли қийинчиликларга қарамай Бухоро вилояти пиллакорлари 2026-йилда пилла етиштириш бўйича шартнома режасини республикада биринчи бўлиб бажарди. Вилоятнинг моҳир пиллакорлари 3 минг 243 тонна сифатли пилла етиштиришга эришди.

Бу мавсумда 52 мингдан ортиқ қути ипак қурти парваришланиб, 100 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланди. Пиллакорларга зарур маблағ, асбоб-ускуналар ва сифатли тут барги етказиб берилгани юқори натижаларга хизмат қилди.
Олот, Вобкент, Қоракўл, Шофиркон ва Ромитан туманлари мўл ҳосил етиштириб, етакчилар қаторидан жой олди. Вилоятда янги тутзорлар барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Бухоролик пиллакорларнинг бу ютуғи мамлакат ипакчилик соҳасидаги муҳим муваффақиятлардан бири бўлди. Фидойи меҳнат ва бирлик туфайли эришилган ушбу натижалар келгусида янада улкан марралар сари мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Хитой инвесторлари Ўзбекистонда йирик тўқимачилик корхонаси қуришни режалаштирмоқда