Бухорода халқаро мода форуми

2025-йил 16–18 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида Марказий Осиё дизайнерлари иттифоқи (МОДИ) томонидан халқаро мода форум ташкил этилади.
Форум дастурида мода саноатининг анъанавий ва замонавий ривожланиши, барқарорлик, инновациялар ҳамда экспорт масалалари муҳокама қилинади. Шундан ташқари, тўқимачилик ва ҳунармандчилик кўргазмалари, дизайнерларнинг мастер-класслари ҳамда миллий ва хорижий дизайнерлар иштирокидаги мода намойишлари бўлиб ўтади.
Юбилей намойишлари доирасида “Ирина Шарипованинг 45 йиллик ижодий фаолияти” ҳамда “Мода театри ‘Овация’нинг 30 йиллиги” байрам қилинади. Кечки намойишда эса Бухоро архитектура ёдгорликлари фонида миллий матолардан ташкил топган «Ҳеритаге Фашион Show» коллекциялари тақдим этилади.
Тадбир давомида Марказий Осиё дизайнерлари иттифоқи МОДИ нинг Бухоро филиали тантанали очилиши ҳам режалаштирилган.
Иштирокчилар Бухороннинг тарихий жойларига сайр қилиб, мода ва туризм соҳасидаги янги имкониятлар билан танишадилар.
Бухорода ўтказиладиган халқаро мода форум – мода саноати ва туризмни ривожлантиришга қаратилган муҳим платформа бўлиб, барча манфаатдор томонларни ҳамкорликка чорлайди.
