Ўзбекистон

Бухорода янги тикувчилик корхонаси 100 нафар аёл-қизни иш билан таъминлади

Бухорода янги тикувчилик корхонаси 100 нафар аёл-қизни иш билан таъминлади

Бухоро вилоятининг Олот туманида фаолият бошлаган “Велтоних” МЧЖ бугунги кунда ҳудуддаги йирик ва истиқболли ишлаб чиқариш корхоналаридан бирига айланиб бормоқда. Корхона асосан футболка ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, замонавий технологиялар асосида сифатли маҳсулот тайёрламоқда.

Айни пайтда бу ерда 100 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Корхона яқин келажакда яна 30 та янги иш ўрни яратишни режалаштирмоқда.

“Велтоних” МЧЖ маҳсулотлари ички бозордан ташқари Россия, Италия ва Туркияга ҳам экспорт қилинмоқда. Корхона ойига 100 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мазкур корхона фаолияти ҳудудда саноатни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистоннинг 29 та тўқимачилик корхонаси Покистон бизнесига таклиф қилинди