Бухородаги 10 миллион долларлик тикувчилик корхонаси

2022-йилда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида “Аміртех” бренди остида ташкил этилган “Азтех” тикувчилик фабрикаси 2 гектар майдонда барпо этилиб, 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция асосида ишга туширилган. Бугунги кунда бу ерда 1 200 нафар ишчи доимий иш билан таъминланган.
⚡️Корхона Туркия, Португалия ва Япония каби илғор саноат мамлакатларидан келтирилган замонавий тикув ускуналари билан жиҳозланган. Бу эса ишлаб чиқариш сифатини ошириш ва жараёнларни автоматлаштириш имконини бермоқда.
💡Энергия тежаш мақсадида корхонада 600 та қуёш батареяси ўрнатилган бўлиб, бу экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
🧵“Азтех” фабрикасини йиллик ишлаб чиқариш қуввати 16,4 миллион тонна тикувчилик маҳсулотларини ташкил этади. Дастлаб маҳсулотлар Россия ва Украина бозорларига етказиб берилган бўлса, ҳозирда уларнинг 80 фоизи Европа давлатларига экспорт қилинмоқда.
🔺Ушбу корхона нафақат Шофиркон тумани, балки бутун Бухоро вилоятининг саноат салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшмоқда.
