Dolce&Габбана асосчиларидан бири — Стефано Габбана лавозимини тарк этди

1985-йили италиялик дизайнерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбана томонидан ташкил этилган Dolce&Габбана бренди ҳашаматли кийим-кечак, аксессуарлар ва парфюмерия маҳсулотлари билан машҳур бўлиб, йиллар давомида уларнинг мустаҳкам ҳамкорлиги асосида ривожланиб келди.
Бироқ бугунги кунда узоқ йиллар бирга ишлаган Доменико Дольче ва Стефано Габбана ҳамкорлик формати ўзгармоқда. Бунга компаниянинг катта қарзлари ва ҳашаматли маҳсулотларга бўлган талабнинг пасайиши сабаб бўлган.
Бренд ижодий жиҳатдан муваффақиятли бўлиб қолаётганига қарамай, молиявий қийинчиликларга дуч келган. Ҳозирда компания қарзларни қайта кўриб чиқиш, инвесторларни жалб қилиш ёки бизнеснинг бир қисмини сотиш имкониятларини ўрганмоқда.
Маълум бўлишича, Стефано Габбана лавозимини тарк этиб, ўз улушини ажратишга қарор қилган. Энди компания ўз келажак йўналишини қайта белгилаш арафасида.
