Экологик модада яна бир янги технология - Комбучадан тайёрланган сунъий тери

Ижтимоий тармоқларда комбучадан (яъни чой қўзғатувчиси) тайёрланадиган сунъий чарм бўйича ДИЙ (ўзинг тайёрла) рецептлар тобора оммалашмоқда.
🍵 Рецепти жуда оддий:
30 литр чой, 2 кг шакар, бир бўлак комбуча ва биоз сабр керак — барчасини қоронғи ва иссиқ жойда 2–3 ҳафта ушласангиз, натижада терига ўхшаш, лекин табиат учун хавфсиз материал ҳосил бўлади.
🧵 Бу технологияни биринчи бўлиб 2020 йилда дизайнер Сюзанна Ли намойиш қилган. Ферментация (ачитиш) жараёнида бактериялар целлюлоза нанотўрлари ишлаб чиқаради. Бу тўрлар бир-бирига ёпишиб, юпқа чармга ўхшаш қатлам ҳосил қилади. Айниқса қизиқ томони — ҳеч нарса тикишга ҳожат йўқ, қатламлар қуриганда ўз-ўзидан ёпишади.
🌱 Табиатга таъсири қандай?
Анъанавий тери ишлаб чиқариш учун ҳайвонлар сўйилади ва кимёвий моддалар (масалан, хром, кислота) ишлатилади. Бу жараён табиатга, сув ресурсларига ва ҳаво сифатига катта зиён етказади.
Сунъий чарм (масалан, поливинил ёки полиуретан асосидаги) ҳам нефть маҳсулотларидан тайёрланади ва узоқ вақтда парчаланмайди, яъни чиқиндиларни кўпайтириб, экологик муаммоларни келтириб чиқаради.
Комбучадан тайёрланган “гўбалақ чарм” эса 100% биологик парчаланадиган материал ҳисобланади. У сунъий ёки табиий чармдан фарқли ўлароқ, тезда ерга сингиб кетади, атмосферага зарар келтирмайди ва қайта ишлаш мумкин.
💬 Ҳозирча бу материал сувга чидамли эмас ва жуда мустаҳкам ҳам эмас. Лекин келажакда унинг асосида экологик тоза сумкалар, курткалар, пойабзалар ва бошқа кийимлар яратилиши мумкин.
📌 Сиз табиатга зарар етказмайдиган, чой қўзғатувчисидан тайёрланган курткани киярмидингиз?
