Ўзбекистон

Тўқимачилик саноатида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда

Тўқимачилик саноатида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда

Президент фармонига мувофиқ, Наманган вилоятида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Поп туманидаги “Экваториал Чодак” тикув фабрикаси, Чустдаги “Чуст Техтиле” ва Косонсойдаги “Террй Жар Техтиле” корхоналарида ногирон ходимлар учун махсус иш жойлари ва шароитлар яратилиб, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашилмоқда.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали эшитиш ва нутқ нуқсони бўлган фуқаролар ишга жойлаштирилиб, ҳар бирига сурдо-таржимонлар бириктирилмоқда. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш, солиқ имтиёзлари тақдим этиш каби рағбатлантиришлар кўзда тутилган. Ушбу ташаббуслар ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар яратиш ва уларнинг ижтимоий интеграциясини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш “Узчармсаноат” - Туркиянинг Гуарди ҳамда Терган брендлари билан қўшма лойиҳалар устида ишламоқда