Дунёда

Эркаклар кийимига талаб ошмоқда

Эркаклар кийимига талаб ошмоқда

Яқингача мода асосан аёллар билан боғлиқ деб қараларди. Аммо сўнгги йилларда эркаклар ҳам ўз услубига эътибор бера бошлади, натижада бозорда эркаклар кийимига бўлган талаб кескин ошди.

2025 йил бошида эркаклар кийими савдоси умумий бозорнинг 27% ни ташкил қилди — бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткичлардан.

Айрим брендларда бу кўрсаткич анча юқори:
🔹 Marc ЎПоло – 60%
🔹 Баон – 36%,  баъзи дўконларда 50% гача
🔹 Финн Фларе – 34%

Алоҳида эътиборли жиҳат — илгари фақат аёллар учун мўлжалланган Зарина, Лиме, Села каби брендлар ҳам эркаклар учун коллекциялар ишлаб чиқаришни бошлади. Бу — бозордаги талаб ва эҳтиёж ўзгараётганининг яққол исботи.

Онлайн савдода ҳам ўсиш юқори:
🔸 Wildberriesда эркаклар кийими савдоси аёлларникидан 2% тезроқ
🔸 Ламодада ҳар учинчи буюртма — эркаклар кийимига тўғри келмоқда

Бу ўзгаришлар брендлар учун сигнал — энди мода фақат аёллар билан чекланмайди.

Батафсил ўқиш Глобал ўзгаришлар: Нега Тҳе Нортҳ Face дунё бренди Туркиядан кетяпти ва бу Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари учун нима маънога эга?