Ерни қутқарувчи тренд

Ўзбекистонда Экология, табиатни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги "Ер соати" аксияцини ишга туширди. Бугун барча давлат корхоналарида 1 соат давомида электр энергияси ўчирилади.
Ушбу акциянинг мақсади – сайёрамизнинг табиий ресурсларига нисбатан эҳтиёткорлик билан ёндашишнинг аҳамиятини эслатиш ва глобал экологик ҳаракатни қўллаб-қувватлашдир.
Аммо биз, айнан шу кунда, тўқимачилик саноатининг атроф-муҳитга таъсири масаласига эътибор қаратмоқчимиз. Эартҳ Дай маълумотларига кўра, ушбу соҳа дунёдаги энг кўп ифлослантирувчи саноатлардан биридир.
Бир йилда ишлаб чиқариладиган 100 миллиард кийимнинг 87% (40 миллион тонна) чиқиндига чиқиб кетади. Бу ерда брендларнинг ҳам катта роли бор. Ушбу маҳсулотларнинг таркибини (кийимнинг 69%и синтетик толалардан қисман ёки тўлиқ ишлаб чиқарилган) ҳисобга олган ҳолда, бу сайёрамиз учун катта хавф туғдиради. Полиэстер ишлаб чиқариш ҳам унга ўз таъсирини кўрсатади, чунки полиэстер ишлаб чиқариш бутунлай углерод газларининг 40% ни ташкил этади.
Бундан ташқари, сув бўяш ва бошқа ишлов бериш учун керакли кимёвий моддалар билан ифлосланади. Бизнинг синтетик кийимларимизни ювиш эса океандаги барча микропластикларнинг 35% ни ташкил этади. Ва бу микропластиклар Нидерландияда ўтказилган тадқиқотлар бўйича 80% одамнинг қонида аниқланган .
Бу, тезкор мода ҳақида ҳамма фактлар эмас. Тезкор мода Ернинг чекланган ресурсларини сарфлайди ва унинг тикув фабрикаларида ишлайдиган меҳнат ресурсларини эксплуатация қилади.
Биз, истеъмолчилар сифатида, вазиятни ўзгартиришимиз мумкин, шунда болаларимиз "Яшил Ерда" яшашлари ва кимёвий моддаларсиз "Мовий Океанда" сузишлари мумкин. Бунинг учун бир нечта оддий қоидалар мавжуд:
- Камроқ сотиб олинг ва сифатни танланг, миқдорни эмас.
- Табиий материалларни танланг — органик пахта, жун ёки каноп.
- Кийимлар алмашиш.
- Этик брендларни танланг, улар шаффофлик ва барқарор ривожланишни амалда қўллайди.
- Иккинчи қўл (Second Ҳанд) кийимларини сотиб олинг (бу ҳозирда Европада, шу жумладан брендлар орасида ҳам трендга айланган).
- Кийимларни қайта ишлаш ёки сотиш учун топширинг.
Ҳар бир қадам муҳим! Барқарор модани қўллаб-қувватланг ва сайёрамизни сақлаб қолишга ёрдам беринг.
