Дунёда

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида енгил саноат учун ноль божлар

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида енгил саноат учун ноль божлар

Ёвроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши тўқимачилик, пойабзал ва чарм ишлаб чиқарувчиларни қувонтирувчи қарор қабул қилди. Уч йил муддатга кимё саноати маҳсулотлари — яъни тўқимачилик, чарм, мўйна ва бошқа материалларга ишлов бериш воситалари учун импорт божлари нолга туширилади.

Ишлаб чиқарувчилар зарур компонентларни бож тўламасдан олиб кириш имкониятига эга бўладилар. Бу эса, жумладан чарм-пойабзал ва тўқимачилик тармоқларида ҳам харажатларни камайтиради.

Шунингдек, икки йил муддатга гилам ишлаб чиқариш учун айрим турдаги матоларга ҳам импорт божлари бекор қилинади.

Бундан ташқари, 2026 йил 15 майгача Беларусь, Қозоғистон ва Россияга (маълум ҳажмларда) ўрик, олча, гилос ва олхўри олиб киришда тариф имтиёзлари амал қилади.

Барча қарорлар расмий эълон қилинганидан 10 кун ўтгач кучга киради.

Батафсил ўқиш Бухорода эко-сумкалар ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини кенгайтирмоқда