Европа бозорини забт этаётган Фазман Техтиле

Ўзбекистонда кенг танилган “Фазман Техтиле” тайёр киймларининг 90%ни МДҲ давлатлари, Европа, АҚШ ва Мексикага экспорт қилмоқда.
Наманган вилоятининг енгил саноатида ўз брендини шакллантириб бораётган “Фазман Техтиле” компанияси бугунги кунда нафақат ички бозор, балки халқаро майдонда ҳам фаол иштирок этмоқда. Давлатобод туманида жойлашган мазкур корхонада ҳозирда 1 200 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда.
Корхона раҳбари Тоҳир Жўраевнинг маълум қилишича, айни пайтда ишлаб чиқариш қувватини янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳанинг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда. Ва унинг якунига кўра, корхонадаги иш ўринлари сони 3 мингтагача етказилиши режалаштирилган. Бу эса ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳам салмоқли ҳисса қўшади.
Таъкидлаш жоизки, “Фазман Техтиле” маҳсулотларига Германиянинг машҳур Carl Гросс ва Дигел каби компаниялари томонидан йил давомида йирик буюртмалар берилган. Эркаклар учун мўлжалланган костюм-шим ва нимчалар Европанинг энг талабчан харидорлари истакларига мос тарзда, замонавий дизайн ва юқори сифат асосида тайёрланиб, тайёр маҳсулот ҳолатида экспорт қилинмоқда.
Бу эса “Фазман Техтиле”нинг халқаро бозордаги ишончли ҳамкор мақомини мустаҳкамлаб, Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
