Дунёда

Европада сотилмаган кийим ва пойабзални йўқ қилиш тақиқланди

Европада сотилмаган кийим ва пойабзални йўқ қилиш тақиқланди

Хар йили Европани ўзида 4–9% сотилмаган кийим-кечак, аксессуар ва пойабзал йўқ қилинади. Бу чиқинди тахминан 5,6 миллион тонна CO2 ҳосил қилади – яъни бутун бир мамлакатнинг атмосферага чиқарадиган зарарига тенг. Шу сабабли Европа Комиссияси маҳсулотларни йўқ қилишни қатъиян тақиқлади.

Энди компаниялар фақат хавфсизлик ёки маҳсулот шикастланганда йўқ қилишга рухсат олади ва улар йўқ қилинаётган маҳсулотлар ҳақида аниқ маълумот бериши шарт. Йирик компаниялар учун тақиқ 19 июль 2026 йилдан, ўрта компаниялар учун эса 2030 йилдан кучга киради.

Компаниялар захирани самарали бошқариш, қайтарилган буюмларни сотиш, қайта ишлаш ёки хайрия қилиш орқали чиқиндиларни камайтиришга чақирилади. Бу қоидалар тўқимачилик саноатини барқарор, айланувчан ва келажак учун масъул иқтисодга айлантиради.

Ҳар биримизнинг кичик ҳаракатимиз – табиатни сақлаш ва келажакни ҳимоя қилишга қадамдир.

Батафсил ўқиш “Истиқбол саноат” сифатли эркаклар кўйлакларини ишлаб чиқармоқда