Ўзбекистон

«Гламоур Авенуэ» 20 йиллигига бағишланган эксклюзив фэшн шоу

«Glamour Avenue» 20 йиллигига бағишланган эксклюзив фэшн шоу

Ўзбекистондаги энг йирик лухурй фашион департмент стореълардан бири ҳисобланган Гламоур Авенуэ ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18 май куни ГЛАМОУР АВЕНУЭ СС/26 мода намойиши Тошкентдаги Романов саройи ҳудудида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Гламоур Авенуэ стилистлари дунёга машҳур 70 дан ортиқ люкс брендлар коллекцияларидан тайёрланган 120 дан зиёд образларни намойиш этди. Кўргазма нафақат мода олами, балки Тошкентнинг бой маданий меросини ҳам ўзида мужассам этган ўзига хос эстетик лойиҳага айланди.

Кечада мода индустрияси вакиллари, ижодкорлар, дипломатик корпус ҳамда халқаро ҳамжамият намояндалари иштирок этди. Ушбу фэшн шоу замонавий мода, нафосат ва тарихий муҳит уйғунлигини акс эттирган унутилмас оқшом сифатида меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Батафсил ўқиш Сурияда Ўзбекистон Савдо уйи очилди