Сурияда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

Ўзбекистон–Сурия икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси май ойида Сурияга ташриф буюрди. Ташриф давомида янги экспорт бозорларини очиш ва “Маде ин Узбекистан” маҳсулотларини Сурия бозорига олиб чиқиш бўйича музокаралар ўтказилди. Делегация таркибида Савдо-саноат палатаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда йирик тадбиркорлар иштирок этди.
Ҳалаб шаҳрида Ўзбекистон–Сурия иқтисодий форуми ташкил қилиниб, унда 200 га яқин тадбиркор қатнашди. Форумда тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, фармацевтика, электротехника ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ҳалабда Ўзбекистон–Сурия Савдо уйи ва дистрибуция маркази очилди. Ушбу марказ ўзбек маҳсулотларини Сурия бозорига етказиш, логистика ва савдо жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Томонлар мазкур ташриф ва форумлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
