Ўзбекистон

''Голден fabric техтиле'' ва ''Шамшигарон эффект'': ишлаб чиқариш кенгаймоқда

''Golden fabric textile'' ва ''Shamshigaron effekt'': ишлаб чиқариш кенгаймоқда

Бухоро вилояти Шофиркон туманида фаолият юритаётган “Голден fabric техтиле” МЧЖ ўз ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириб бормоқда. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхона 55 нафар ишчини банд этган бўлиб, йилига 6 миллион погон метр мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий чоракда 2,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Келгусида ишлаб чиқаришни яна 2,1 миллиард сўмга ошириш ҳамда 5 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, “Шамшигарон эффект” МЧЖ тикувчилик корхонаси ҳам 50 нафар ишчини доимий банд этиб, йилига 280 минг дона кийим-кечак ишлаб чиқармоқда. Корхона фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган. Ҳозирда корхона ишлаб чиқариш ҳажмини 600 миллион сўмга ошириш, қўшимча 10 та иш ўрни яратиш ва бюджетга 80 миллион сўм солиқ туширишни режалаштирмоқда.

Шубҳасиз, бундай лойиҳалар ҳудуд саноатини ривожлантириш, иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш “Фатима Гроуп”: Ўзбекистонда тўқимачилик саноатига инвестиция киритмоқда