Хитой дўконларида кийимларни қайтармаслик бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Хитой чакана савдо бозорида кийимларни қайтариш ҳолатлари кескин ошгани сабабли, сотувчилар харидорларнинг нотўғри фойдаланишига қарши ноодатий чоралар жорий қилмоқда.
Сотувчилар томонидан “Харид кўринишидаги ижарага олиш” деб аталувчи амалиётни олдини олиш учун ва шу билан бир-икки марта кийиб, кейин қайтариш ҳолатларини камайтириш мақсадида аёллар кийимларига жуда катта ва ноқулай ёрлиқлар осилмоқда. Ёрлиқлар шунчалик катта ва ноқулайки, кийимни уларни олиб ташламасдан кийиб бўлмайди.
Ушбу чора ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди: бир томонда фойдаланувчилар дўконларни қўллаб-қувватласа, бошқалар бунни истеъмолчи ҳуқуқларига зид деб баҳоламоқда.
Сизда ҳам бундай ҳолатлар бўлганми?
