Дунёда

Ҳ&М ва Магда Бутрйм коллаборацияси

H&М ва Мagda Butrym коллаборацияси

Швеция бренди Ҳ&М Польшалик дизайнер Магда Бутрйм билан ҳамкорлик эълон қилди.

2025-йил 24-апрельдан бошлаб аёллар кийимлари, аксессуарлар ва тақинчоқлардан иборат коллекция Ҳ&М сайтида ва дўконларда сотувга чиқади. Бу Ҳ&М нинг Польша дизайнери билан биринчи ҳамкорлиги.

Коллекция  славян услубининг романтик дунёсини намоён этишга ва аёлликни таъкидлашга йўналтирилган. Унинг марказий мотиви - гул аёллик рамзи сифатида танланган.

Шунигдек, Магда Бутрйм бренди 10 йиллик юбилейини нишонлайди ва унинг архивидан танланган кийимларни таклиф этади. Гул мазуси аксессуарларда ҳам давом этиб, гуллар билан безатилган сандаллар ва зиракларни ўз ичига олади.

Магда Бутрйм — Польшадаги машҳур дизайнер, 2014-йилда ўз брендини яратган. Унинг коллекциялари аёллик, нафислик ва романтизмни тақдим этиб, замонавий ва классик элементларни уйғунлаштиради. Ушбу бренд Польшада ва дунё бўйлаб катта муваффақиятга эришган.

Аввалроқ биз Ҳ&М дўконлари сонини қисқартиртиргани ҳақида маълумот берган эдик.

Батафсил ўқиш Самарқандда янги мода макони - ПОДИУМ Самарканд